Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда терактлар ва ҳужумлар хавфи ортиб бораётгани маълум қилинди
Германияда хавфсизлик билан боғлиқ вазият Яқин Шарқдаги можаро ва Россиянинг қўпорувчиликка уринишлари фонида ёмонлашди, дея маълум қилди BfV контрразведка хизмати раҳбари.
Давом этаётган халқаро инқирозлар фонида Германияда террористик ҳужумлар хавфи ва антисемитизм кучаймоқда. Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси (BfV) 22 апрел, душанба куни Яқин Шарқдаги можаро кучайиши ва Россия Федерациясининг гўёки диверсияни режалаштираётган ҳаракатлари туфайли мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият кескинлашгани ҳақида огоҳлантирди.
«Ичкарида ва хорижда бузғунчи кучлар демократиямиз ва давлатимизни беқарорлаштириш учун фаол ҳаракат қилмоқда, бунда улар барча воситаларни қўллаяпти: жосуслик ва киберҳужумлар, таъсирни кучайтириш ва дезинформация, саботаж, шунингдек, давлат терроризми», - дея маълум қилди Германия разведка хизмати раҳбари Томас Халденванг идораси томонидан халқаро инқирозларнинг хавфсизликка таъсири бўйича ташкил этилган симпозиумда.
Унинг сўзларига кўра, халқаро инқирозлар Германияга бевосита таъсир қилади. BfV ҳозирда турли соҳаларда шундай кўп сонли ҳодисалар билан шуғулланмоқдаки, бу «кўп йиллар давомида бошқарма тарихида кузатилмаган», деди контрразведка хизмати раҳбари.
Давлатлар томонидан диверсия таҳдиди сезиларли даражада ошди
Разведка хизмати хорижий давлатлар томонидан диверсиялар хавфини «сезиларли даражада ошган» деб баҳолайди. Холденвангнинг фикрича, Россия Украинага қарши уруш боришига муносабат сифатида Германияда қўпорувчилик ҳаракатлари содир этиши мумкин.
У Европарламентга сайловлар ва Германиянинг айрим федерал ерларида минтақавий сайловлар арафасида Россия овоз бериш натижаларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилишини истисно этмади. Шу билан бирга, у жамиятни парчалашга ва ўнг қанотдаги кучларни кучайтиришга интиляпти. BfV раҳбари ўтган ҳафтада Германиянинг Украинани қўллаб-қувватлашига қарши диверсия учун потенциал нишонларни қидиришда гумон қилинаётган асли келиб чиқиш россиялик бўлган икки немиснинг қўлга олинганига ишора қилди.
Баварияда қўпорувчиликка тайёргарлик кўришда гумонланганлар ушланди
17 апрел куни Байройт полицияси Россия махсус хизматлари кўрсатмаси асосида Германияда қўпорувчиликка тайёргарлик кўришда гумон қилинган икки кишини қўлга олди. Ушланганлар АҚШнинг Германиядаги ҳарбий объектларини кузатган ва ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган транспорт йўлларига ҳужум содир этишга тайёргарлик кўрган, дея таъкидлайди Der Spiegel журнали ва ARD медиа-компанияси. Германия бош прокурорининг сўзларига кўра, иш бўйича айбланувчилар, хусусан, «Германиянинг Украинага кўрсатаётган ҳарбий ёрдамига путур етказмоқчи бўлган».
Эртаси куни Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаев Германия ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Дипломатга бундай хатти-ҳаракатлардан тийилиш кераклиги аниқ айтилди, деди идора вакили. Ўз навбатида, Россия томони икки давлат ўртасидаги муносабатларни бузишга қаратилган «провокация» тўғрисида маълум қилди ва «Россияга қарши ҳар қандай нодўстона ҳаракатлар оқибатсиз қолмаслигини» билдирди.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026