12:47 / 10.09.2019
0
5004

Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли автохўжалик ҳудудида ёнғин содир бўлди

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 6 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 1 таси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинни ташкил этмоқда. Ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
 
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 2019 йил 9 сентябрь куни соат 16:02да, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси 34-уйда жойлашган Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли махсуслаштирилган автохўжалик ҳудудида, ижарада бўлган “Б.М.Шоносиров” ЯТТга қарашли баллон ямаш устахонасининг ички ва том қисми 60 кв.м. майдонида ёнган. 

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:11да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:20да қуршаб олиниб, соат 16:24да бартараф этилган.

Ёнғин оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимлари, шунингдек фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top