Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда ёнғин хавфининг юқори даражаси эълон қилинди
Афина яқинида, Крит ва Киклад оролларида, шунингдек, Грециянинг марказий қисмида яқин кунларда кучли шамоллар бўлиб, ёнғин келиб чиқиш хавфини сезиларли даражада оширади.
Кучли шамол туфайли кучайиши мумкин бўлган ўрмон ёнғинлари фонида Грециянинг бир қанча минтақаларида иккинчи энг жиддий ёнғин хавфи даражаси - тўрт даражага ўтказилди. Бу ҳақда 6 апрел куни мамлакат Фуқароларни ҳимоя қилиш вазирлиги маълум қилди.
Департамент маълумотларига кўра, шу куннинг ўзида бутун мамлакат бўйлаб 71 та ўрмон ёнғинлари содир бўлган. Мамлакат ўт ўчириш хизмати таъкидлаганидек, ёнғинларнинг аксарияти назоратга олинган бўлса-да, улардан бири – Крит оролида – хабар эълон қилинган пайтда ҳамон ёнаётган эди. Ёнғин оқибатида уч киши енгил тан жароҳати олган.
Кучли шамол кутилмоқда
9 апрелгача Грециянинг баъзи ҳудудларида 60 км/соатгача кучли шамол эсиб, «вазиятни ёнғинлар учун ўта хавфли қилади», дея таъкидлаб ўтди вазирлик. Гап Афина минтақаси, мамлакатнинг марказий қисми, Киклад ороллари ва Крит ҳақида бормоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Грецияда одатда май ойида бошланган ўрмон ёнғинлари мавсуми техноген иқлим ўзгариши туфайли эртароқ бошланиши мумкин.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026