07:40 / 11.09.2019
0
18458

Шимолий Корея ўта катта ялпи ўт очиш реактив тизимини синовдан ўтказди – ОАВ

Фото: KCNA

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 10 сентябрда ўта катта ялпи ўт очиш реактив тизими синовида иштирок этган. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди. 

“Ким Чен Ин 10 сентябрда ўта катта ялпи ўт очиш реактив тизими синовида яна иштирок этди”, дейилган хабарда. 

Шимолий Корея етакчиси ўтказилган синовлар реактив тизимни жанговар ҳаракатлар олиб бора олиши, траекторияси характеристикалари, аниқлиги ва нишонга олиши усуллари нуқтаи назаридан тўлиқ текширишга имкон берганини айтган. Бироқ хабарда ракета пусклари муваффақиятли кечган-кечмагани айтилмаган.

Жанубий Корея штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитасининг таъкидлашича, Шимолий Корея 10 сентябрь эрталаб номаълум турдаги иккита снаряд учирган, улар 330 км учиб ўтган. Таъкидланишича, шарқий томон учирилган снарядлар мамлакатнинг ғарбида жойлашган Пхёнан-Намдо вилоятидан учирилган.  

Маълум қилинишича, ушбу реактив тизим синовлари 10 ва 16 августда ҳам ўтказилган. Ундан кичик масофадаги ракеталар учирилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top