22:03 / 15.09.2019
0
8339

Кувайт Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужумлардан кейин хавфсизлик чораларини кучайтирди

Фото: REUTERS / Stringer

Кувайт ҳукумати Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть-газ компанияси корхоналарига ҳужумдан кейин ўзининг стратегик аҳамиятдаги давлат объектларида хавфсизликни кучайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Кувайтнинг KUNA ахборот агентлиги мамлакат бош вазири ўринбосари Анас ас-Салоҳга иқтибос келтирган ҳолда хабар қилди. 

Унинг айтишича, Кувайт бош вазири Жобир ал-Муборак ал-Ҳамад Ас-Сабоҳ Саудия Арабистонидаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумдан кейин ҳарбийлар ва куч тузилмаларига мамлакатнинг стратегик муҳим объектларида хавфсизлик чораларини кучайтиришни ва мамлакат бўйлаб хавфсизлик чораларини кўришни буюрган.

14 сентябрда Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат нефть компаниясининг Абқайқ ва Хурайс туманларидаги 2 та корхонасига дронларда ҳужум қилиниши оқибатида ёнғинлар юз берди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top