15:03 / 17.09.2019
0
4701

«Наманган ҳудудий электр тармоқлари» куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича режа асосида иш ташкил қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 30 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз–қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4407–сонли қарорига мувофиқ, мамлакатнинг барча вилоятлари, туман ва шаҳарларида куз–қиш мавсумига пухта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

«Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан ҳам бу борада буйруқ ва тадбирлар-режаси ишлаб чиқилди.

Шу кунгача 1211,4 км 0,4-110 кВ ли электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 1210,4 км га ёки 99 фоизга бажарилди.

6-10/0,4 кВ ли трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш 537тага ёки 100 фоизга, 74та 35-110 кВ.ли мойли ўчиргичларни мукаммал таъмирлаш 73тага ёки 99 фоизга, 6та 35/10 (6 кВ) кВ.ли подстанцияларни мукаммал таъмирлаш 6тага ёки 100 фоизга ва 5та 110 кВли куч трансформаторларини мукаммал таъмирлаш 5тага ёки 100 фоизга бажарилди.

Аҳоли яшовчи пунктларда ҳаво линиялари дарахт шохларидан тозаланиб, электр энергиясининг сифатли таъминланишига эришилмоқда.

Мукаммал таъмирланган 981,5 км 0,4-110 кВ.ли электр узатиш ҳаво тармоқлари, 459та 6-10/0,4 кВ.ли трансформатор пунктлари ҳамда 35-110 кВ.ли мойли ўчиргичлардан 49таси, 2та 35-110 кВли подстанция ҳамда 110 кВ.ли куч трансформаторидан 2таси «Ўзэнергоинспекция» ДИ Наманган ҳудудий бўлими кўригидан ўтказилди.

Натижада 200 мингга яқин аҳоли хонадонлари, шу ҳудудларга жойлашган ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектлари электр таъминоти яхшиланди.

Жамият тасарруфидаги туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарида куз–қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича «Наманган ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан жойларда қўшимча авария–тиклаш бригадалари фаолияти ташкил этилиб, эҳтиёт қисмлар захираси шакллантирилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top