Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда 63-Халқаро гуллар фестивали ўтказилади
19 май ва 23 июн оралиғида фестивалнинг тантанали очилиш ва ёпилиш, фаол ва ғолибларни тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади.
63-Халқаро гуллар фестивали 19 майда бошланиб, 23 июнгача давом этади. 40 кун давом этадиган фестивалда гул боғчалари эгалари ва боғ дизайнерлари ўзларининг бадиий гул композицияларини намойиш этади. Бу уларга маҳаллий ва халқаро компанияларга ўзларини танитиш имконини беради. Тадбирда Жанубий Корея, Россия, Туркия, Покистон, Нидерландия ҳамда Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон каби қўшни давлатлардан меҳмонлар иштирок этиши кутиляпти.
Гуллар паради Наманган шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб бўлиб ўтади. Парадда гуллар ва миллий рамзлар туширилган байроқ билан безатилган енгил автомобиллар, ғалла ўриш комбайнлари, ўт ўчириш машиналари, тракторлар, изли автомобиллар ва тез тиббий ёрдам машиналари каби 200 дан ортиқ техника иштирок этади.
Маълумот учун, Наманган халқаро гуллар фестивали илк бор 1961 йилда ўтказилган. Шундан бери анъанавий равишда ҳар йили ташкил қилинади.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026