12:13 / 25.09.2019
0
11136

Мўйноқда 13 бош жайронни отиб ўлдирган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2019 йил 23 сентябрь куни соат 03:00лар чамасида Мўйноқ тумани “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғини ҳудудида Тахтакўпир туманида яшовчи беш нафар фуқаро ов милтиқлари билан автомашинада ҳаракатланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, улар Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га киритилган 13 бош жайронни отиб ўлдириб, қонун талабларини қўпол равишда бузиб, ҳайвонот дунёсига 145 млн. сўм миқдорда зарар етказганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 24 сентябрь куни Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Хабарда қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Давлат экология қўмитаси Ахборот хизмати
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top