17:38 / 02.10.2019
0
9329
Реклама

«Ўз кучингни топ»: CA Distribution ва HP Тошкентда расмий равишда HP маҳсулотларини тақдим этди

Девайслар тақдимоти сентябрь охирида бўлиб ўтди

«Ўз кучингни топ» шиори остида Тошкентда Hewlett-Packard халқаро IT компаниясининг машҳур янги моделлари тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тақдимот меҳмонлари янги маҳсулотлар билан танишдилар, замонавий технологияларда жорий этилган мегатенденциялар ва қурилмаларни синаш ва уларни иш жараёнида кўриш имкониятлари ушбу тадбирнинг муҳим қисмига айланди.

HP вакиллари янги маҳсулотларнинг афзалликлари ва фарқларини қайд этдилар, шунингдек, кибер-хавфсизлик ва яқин келажакда тенденциялар ривожланишини ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда эришилган инновацион технологиялар ҳақида сўз юритдилар.

«Бугун биз бренднинг 80 йиллик тарихини қисқача кўриб ўтдик ва энди Ўзбекистон бозорига кириб келганимиздан бағоят шодмиз. Бу вақт ичида дунё жуда кўп ўзгаришларга учради ва баъзида ўзгаришлар тартибсиз бўлиб туюлади, аммо тараққиётга интилишда инновациялар ва глобал тенденцияларга эътибор қаратиш лозим» – деди HP EKG бош директори Андрей Асташков.

HP 2019 йилдаги энг сўнгги янгиликларни эълон қилди: премиум синфига оид бўлган HP Specter бизнес ноутбуки ва ҳақиқий геймерлар учун HP Omen ўйин ноутбуклари.

Энг янги русумдаги Specter x360 ноутбуки

Specter модели HP арсеналида 2013 йилда пайдо бўлган ва ўша вақтдан бери ушбу модель ўзини ишбилармон одамлар учун ноутбук сифатида намоён этиб келмоқда. Янги модель барча хусусиятларга эга: портативлик, қудратли қувват, стилусни қўллаб-қувватлаш ҳамда сенсор экран. Ноутбук тўрт ядроли Intel Core i7-8705G процессор (3,1 ГГц, TurboBoost 4,1 ГГц гача), дискрет графиги 4 Gb Radeon RX Vega M, 16 Gb DDR4-2400 RAM оператив хотира, 512 GB SSD қаттиқ диск билан жиҳозланган. Ушбу қурилманинг энг муҳим хусусияти GorillaGlass ҳимоя ойнаси остида жойлашган 4K IPS WLED сенсорли экранидир. Буларнинг барчаси оғирлиги 2,1 кг ва қалинлиги 1,9 см бўлган «қути» ичида жойлаштирилган.

OMEN 15 геймерлар орзуси

HP томонидан ўйинлар учун ишлаб чиқарилган OMEN бренди бу – шахсий компьютерлар бозорида энг тез ривожланаётган компьютерлардан биридир. Маҳсулот турлари қаторига кучли ўйин станциялари, кибер-геймерлар учун ноутбуклар, мониторлар, ташқи ускуналар киради.

Ўйин қурилмасига келсак, энг янги модель Omen 15 ҳисобланади. 2019 йилда HP Omen 15 процессорини, график тезлантирувчисини ва бошқа қисмларини яхшилаган тарзда янгилади.

Тақдим этилган янги HP OMEN 15 таъкидланишича, янгиланиш тезлиги 240 ГГц бўлган дисплей билан жиҳозланган дунёдаги биринчи ноутбукдир. Экран диагонали 15,6 дюйм ўлчамига ва 1920×1080 пиксел (Full HD формати)га эга. Лептопнинг яна бир ўзига хос хусусияти Wi-Fi 6 ёки 802.11ah адаптерининг мавжудлигидир. Ушбу стандарт симсиз тармоқнинг банд бўлган ташқи эфир муҳитида спектрал самарадорликни ва 802.11ac Wave-2 стандартига нисбатан назарий ўтказувчанликни икки баравар оширади.

Туркум бўйича менежер Антон Леперт махсус маҳсулотлар тизими билан меҳмонларни батафсилроқ таништирди. Вакилнинг сўзларига кўра, бренд барча фойдаланувчилар учун, хусусан, ўйинларни хуш кўрадиганлар ва ноутбукдан фойдаланган ҳолда мураккаб бизнес вазифаларни бажарувчилар учун бренд томонидан тақдим этилган кенг тоифаларни намойиш этди. Шунингдек, у қурилмаларнинг техник тавсифи хусусиятларини таъкидлаб, ҳар бир мосламанинг мақсади ва ноёб хусусиятлари ҳақида гапириб ўтди.

Бу йил HP компанияси IT глобал бозорида ўзининг 80 йиллигини нишонлади. Бозордага 80 йиллик фаолияти давомида HP 50 йилдан буён Россияда ишлаб келмоқда. 1959 йилда Девв Паккард биринчи марта Совет Иттифоқига ташриф буюрди ва 10 йил ўтиб HP маҳсулотлари Москва технология кўргазмасида намойиш этилди, шундан сўнг биринчи ускуналар етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди. HP собиқ Совет Иттифоқида 1973 йилда ўз ваколатхонасини очган бўлиб, у бугунги кунда ҳам фаолият кўрсатмоқда.Дастлаб унинг штатида атига 8 киши ишлаган.

Тафсилотлар: www.hp.com да

Email: info@ca-dc.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top