16:58 / 22.01.2024
1897
Реклама

Тошкентда Techpro DC, HP Inc. ва Intel компаниялари томонидан ташкил этилган “Blitz Day Tashkent 2024” йирик минтақавий конференцияси бўлиб ўтди

2024 йил 19 январ куни МДҲ мамлакатлари орасида етакчи IТ-дистрибьюторлардан бири бўлган Techpro DC, HP Inc. ва Intel компанияси 2024 йилги “Blitz Day Tashkent 2024” биринчи йирик минтақавий IТ конференциясини ўтказди.

Тошкентдаги InterContinental меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбирга HP Inc. компаниясининг сўнгги маҳсулот ва технологиялари, Intel процессорлари асосидаги босма ва мижоз қурилмалари билан танишиш ҳамда 2023 йил натижаларини сарҳисоб қилиш мақсадида Марказий Осиё давлатларидаги Techpro DC компанияси ҳамкорларидан 100дан ортиқ иштирокчилар ташриф буюришди. Конференция иштирокчилари учун HP Inc. мижоз қурилмаларининг сўнгги маҳсулотлари ва катта қизиқишларга сабаб бўлган Intel процессорлари  акс эттирилган демо-стенд тайёрланди.

“Techpro DC” компанияси асосчиси ва бош менежери Нигор Ҳасанова тадбир иштирокчиларини табриклаб, Ўзбекистоннинг жадал суръатларда ривожланаётгани, бу эса ўз навбатида IT соҳасига ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

“Бугунги кунда компаниямиз фаолият юритаётган мамлакатларда савдони ошириш учун етарли салоҳият мавжуд. Минтақада амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари замонавий ечимлар ва илғор технологияларни жорий қилишни тақозо қилади. Ҳамкорларимиз учун бугунги тадбирни ташкил қилиш орқали биз нафақат ўз ўсиш суръатларингизни оширишда ёрдам беришга, балки мижозларингизнинг IT инфратузилмасини тубдан янги босқичга олиб чиқиш имкониятини тақдим этишга интиламиз”, — деди у ўз нутқида.

Сўнгра ўтган йил якунлари сарҳисоб қилиниб, жорий йилга мўлжалланган улкан режалар қайд этилди, конференция ушбу муҳокамалар учун қулай платформа ҳисобланади.

Шундан кейин HP компаниясининг Марказий Осиёдаги ҳамкор бизнесни ривожлантириш ва кенгайтириш бўлими раҳбари Алексей Анисимов сўзга чиқиб HP Inc. жамоасини таништирди. Алексей Анисимов ҳамкорларнинг Марказий Осиё минтақаси мамлакатларида НР İnc ва Techpro DC бизнесини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини таъкидлаб, НР İnc компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этиб HP Amplify ҳамкорлик дастури ҳақида гапирди. НР İnc компаниясининг Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес ҳамкорлари ўртасида ўз маҳсулотлари бўйича бизнесни ривожлантиришга қизиқиши ҳам қайд этилди.

Тадбирнинг расмий қисми HP Inc. вакилларининг тақдимотлари билан давом этди, улар конференция иштирокчиларини HP Inc. компаниясининг 2024 йилги моделлар қаторидаги тижорат маҳсулотлари, энг сўнгги HP Inc. офис ва уй учун чоп этиш қурилмалари, шунингдек, Intel компаниясининг сўнгги процессор линиялари билан таништирди. Интерфаол тақдимотлар давомида тадбир меҳмонлари HP Inc. вакиллари билан мулоқот қилиш, шунингдек, ишлаб чиқарувчидан барча қизиқ маълумотларни олишди. Ҳисоботлардан сўнг викториналар ўтказилди, бу ҳамкорларга нафақат олинган маълумотларни бирлаштириш, балки HP Inc. ва Techpro DC’дан қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имконини берди.

“Blitz Day Tashkent 2024” конференциясининг расмий қисми якунида Techpro DC компаниясининг Ўзбекистон ва Тожикистондаги ҳамкорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Techpro DC Кузатув кенгаши аъзоси Халил Алекперов ва Халқаро бозорлар бўйича тижорат директори Нижат Толибов қуйидаги номинациялар бўйича энг яхши ҳамкорларга мукофотларни топширди:

·       The Best HP Inc. Partner – OMNI SYSTEMS (Ўзбекистон);

·       The Best Data Center Project - JET INFOSYSTEMS CA (Ўзбекистон);

·       The Discovery of the Year – EXPERA (Ўзбекистон);

·       The Best Retail Partner - AGE COMPUTERS (Ўзбекистон);

·       The Best SMB Partner - INTEGRAL ASIA (Ўзбекистон);

·       The Best Regional Partner - UMUMTEXNIKA ULGURJI SAVDO (Ўзбекистон);

·       The Best Reliable Partner – AVTECH (Ўзбекистон);

·       The Best HP Inc. Partner - SMART GROUP (Таджикистан);

·       The Best Complex project – PİXEL (Тожикистон);

·       The Best DC Project - SPITAMEN IT (Тожикистон);

·       The Discovery of the Year  - İN İT (Тожикистон);

Шунингдек, тақдирлаш маросимида 2023 йилги мотивацион ҳамкорлик дастурларининг натижалари эълон қилинди, шундан сўнг «The Land of Fire - Enjoy Azerbaijan!» дастури ғолиблари Озарбойжоннинг Боку шаҳридаги энг қизиқарли маданий ва тарихий марказларни, шунингдек, Габала шаҳрида жойлашган Туфандоғ чанғи мажмуасига саёҳат қилиш имконияти тақдим этилди. Юқоридаги мотивацион дастур 2024 йилнинг 15 февралига қадар амал қилади ва ҳамкорлик шартларни бажариб, қизиқарли саёҳатга қўшилишлари мумкин.

Тадбир якунида меҳмонлар учун эркин мулоқот майдони яратилиб, мусиқий дастур намойиш этилди.

Маҳсулотлар ва хизматлар, ҳамкорлик масалалари,  value added дистрибьютори TECHPRO DC ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳаволалар орқали олиш мумкин:

E-mail: info@techprodc.com Сайт: www.techprodc.com

Манзил: Амир Темур проспекти, 88 А, «Simurg» бизнес маркази.

Top