15:30 / 03.10.2019
2
8584

Япония КХДР учирган баллистик ракета 2,5 минг километргача парвоз қилиши мумкинлигини билдирди

Фото: KCNA

Япония КХДР 2 октябрь куни 2,5 минг километр масофага парвоз қиладиган баллистик ракета синовини ўтказди деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Таро Коно маълум қилди.

"Ракета ўткир бурчак остида учирилди. Агарда у оддий траектория бўйича парвоз қилганида 2,5 минг км масофага етиб бориши мумкин эди. Бизнингча, у сувости қайиқларининг ўрта масофага мўлжалланган ракетаси", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, ракета яқинда ишлаб чиқарилган.

Япония мудофаа вазирлиги маълумот беришича, ракета 900 км баландликка кўтарилган, сўнгра икки қисмга ажралган.

Синов АҚШ ва КХДР вакиллари ўртасидаги маслаҳатлашувларга бир неча кун қолганида ўтказилди. Америка президенти Дональд Трамп мазкур парвоз юзасидан ҳеч қандай фикр билдирмади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top