00:21 / 07.10.2019
1
14136

АҚШнинг БМТдаги миссияси собиқ раҳбари: «Россия ҳеч қачон бизга дўст бўлмайди»

Фото: Stephanie Keith/Getty Images

АҚШ ҳеч қачон Россияга ишона олмайди, деб фикр билдирди Қўшма Штатларнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Ҳейли.

«Россия ҳеч қачон бизнинг дўстимиз бўлмайди. Биз ҳеч қанақа вазиятда Россияга ишона олмаймиз», – деди Ҳейли жума куни Нью-Йоркда ўтган хусусий компания тадбирида. Бу ҳақда Newsday хабар бермоқда.

Ушбу дипломат икки йил давомида АҚШнинг БМТдаги миссиясини бошқариб, 2018 йил охирида лавозимини тарк этган эди. У 2016 йилги АҚШ президенти сайловларида Россиянинг аралашганига ишонишини таъкидламоқда.

«Ҳа, улар бизнинг сайловларга аралашишди. Буни биламиз, шу билан бирга, бошқа давлатлар ҳам шундай қилаётганини кўриб турибмиз», – дейди у.

Ҳейли, шунингдек, Кремлни жаҳоннинг турли нуқталарида тартибсизлик келтириб чиқаришда ҳам айблади.

«Улар бошқа давлатларда тартибсизлик ва айирмачиликни юзага келтириб, бу орқали қудратга эришишади», деб фикр билдирди америкалик сиёсатчи.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги сайловларга Россиянинг эҳтимолий аралашуви бўйича тергов олиб борган махсус прокурор Роберт Мюллер жорий йил апрелида текширувни якунлаб, хулоса берган эди. Унинг хулосасида бирорта ҳам америкалик Россия билан фитнага бормагани қайд этилган, шу билан бирга, Москва барибир сайловолди жараёнларига «аралашгани» таъкидланган эди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top