11:34 / 07.10.2019
2
46966

Электромобиллар, гибрид двигателли ва экологик яхшиланган автомобиллар: Ўзбекистонда транспорт соҳасида жиддий ўзгаришлар кутиляпти 

Фото: Pixabay

Ўзбекистонда экологик жиҳатдан яхшиланган мотор ёқилғиси ва автомобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш кенгайтирилади. Бу ҳақда 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясида айтилган.

Хусусан, транспорт харажатларини қисқартириш ва транспорт соҳасининг самарали фаолиятини таъминлашга қаратилган ягона комплекс ривожланиш сиёсати шакллантирилади, шаҳарни узоқ муддатли ривожлантириш режалари ва экологик хавфсизлик чораларига мувофиқ “яшил” транспорт ривожлантирилади.

Евро-4 ва ундан юқори стандартларга мос келувчи энергия самарадорлиги ва экологик тавсифлари яхшиланган автотранспорт воситалари, электромобиллар, гибрид двигателли автомобиллар ва газ ёқилғисида ишлайдиган автомобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни кенгайтирилади.

Шунингдек, яхшиланган тавсифга эга мотор ёнилғилари ишлаб чиқарилади, автотранспорт паркини янгилашда давом этиш, эски автомобилларни утилизация қилиш ва янги, янада экологик автомобилларни сотиб олишни рағбатлантирувчи дастурлар ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, жамоат транспортининг самарали тизимлари яратилади ва такомиллаштирилади (яхшиланган тавсифга эга жамоат транспорти улуши оширилади), янги транспорт-логистика тизимларини яратилади ва ривожлантирилади, йўл инфратузилмаси ривожлантирилади.

Таъкидланишича, фойдаланилаётган транспорт воситаларининг экологик ҳолати устидан давлат назорати ҳам кучайтирилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top