23:38 / 08.10.2019
0
5127

Туркия парламенти Сурия ва Ироқда қўшинлардан фойдаланиш учун берилган рухсат муддатини узайтирди

Туркия парламенти сешанба кунги йиғилишда овоз бериш натижаларига кўра Ироқ ва Сурияда турк қуролли кучларидан фойдаланиш учун берилган рухсат муддатини яна бир йилга узайтирди.

Парламент қарорига кўра, Туркия қуролли кучларидан Ироқ ва Сурияда фойдаланиш ваколати муддати 2020 йил 30 октябргача узайтирилди.

Туркия парламенти 2014 йил октябрда миллий қуролли кучлардан хорижда фойдаланишга ва мамлакатда хорижий қўшинларнинг бўлишига рухсат берганди. 

Мазкур ваколат бир йил давомида амал қилди, сўнг парламентнинг қарорлари билан 2015-2018 йилларда узайтириб келинди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top