18:50 / 09.10.2019
1
12904

«Ҳазрат Мулла» масжиди таъмирталаб ҳолатда. Бекободликлар яхши инсонлардан кўмак кутмоқда

Масжид Аллоҳга ибодат қилинадиган муқаддас жой ҳисобланади. У ерда инсонлар гуноҳлардан қочади, қилган гуноҳларига тавба қилади, Уни ёдга олиб ризқ сўрайди. Дунёдаги энг пок макон бўлмиш масжид минораларида муаззинлар овози янграйди. Осмондан Аллоҳ раҳмати ёғилади. Биргаликда ибодат қилган мусулмонлар доим бир-бирини қўллаб келаётганига кўп ҳолларда гувоҳ бўлганмиз. Масжид аҳилликни тавсия қилиб бирдамликка чорловчи маскандир. 

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради», деганларини эшитганман».

Яқинда Тошкент вилояти Бекобод туманидан бир гуруҳ фуқаролар Kun.uz’га мурожаат билан чиқишди. Унда тумандаги «Деҳқонобод» фермерлар уюшмаси, «Ҳамза» МФЙда жойлашган масжид хусусида сўз боради. Айтишларича, бир вақтлари ўша атрофда яшовчи инсонлар ибодат билан машғул бўладиган «Ҳазрат Мулла» жоме масжиди қурилган бўлган. Ҳозирга келиб масжид таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Сўнг масъул ташкилотлар ташаббуси билан қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган. Бироқ масжид яроқли ҳолга келиши учун анчагина маблағ зарур бўлмоқда.

«Ҳозирда усталаримиз билан масжиднинг ички қисмини таъмирламоқдамиз. Масжиднинг инсонлар ўтирадиган пастки қисми битказилишига эса маблағ зарур. Бундан ташқари, етмиш киши таҳорат оладиган ва бир вақтда йигирма нафар намозхон фойдаланиши мумкин бўлган ҳожатхонамиз қурилишига ҳам кўмак керак», деди масжид имом хатиби Саидраҳмон Саидов.

Азизлар, мазкур масжиднинг қурилиш ишлари якуни етишига ўз ҳиссамизни қўшайлик. Биз жуда кўпчиликмиз, озгинадан ёрдам қилсак, масжид ҳам обод бўлади, инсонлар ибодати учун фойдаланишга топширилади ва улар биздан бир умр миннатдор бўларди. Аллоҳ ризолигини олиш барчамизнинг вазифамиздир. 

Зеро, Аллоҳ таоло масжидларни обод қилувчиларнинг иймони борлигига гувоҳлик бериб шундай деди: «Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар» (Тавба сураси, 18-оят).

Масжид қурилишига ёрдам бермоқчи бўлган инсонлар учун:

Тел: +99893 666 3386

Агробанк (Саидраҳмон Саидов): 8600 0423 6025 3131

Инн: 200555958

МФО: 00468

Тўғридан тўғри пул ўтказмоқчилар учун: 23120000700000468001

Зафарбек Солижонов Kun.uz мухбири
Шерзод Эгамбердиев тасвирчи

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top