27 март куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 1996 йилда туғилган аёл кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан тушиб кетиб, вафот этди. У турмуш ўртоғи томонидан мунтазам зўравонликка учраб келган. Воқеадан 15 кун аввал унга ҳимоя ордери берилган эди.
Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилишича, Сенат раиси Танзила Норбоева аёлнинг ўлими юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олиб бораётган терговга қадар текшириш жараёнларини ўз назоратига олганини маълум қилди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати Kun.uz мухбирига Бекободдаги бу вазият қўмита томонидан ўрганилаётгани, айни пайтда прокуратура ва ички ишлар тизимига сўров юборилганини маълум қилди.











