16:03 / 09.10.2019
0
6276

Кимё бўйича Нобель мукофоти литий-ион батареяларини ишлаб чиқарган олимларга берилди

Фото: Naina Helen Jama/TT News Agency/via REUTERS

Кимё бўйича 2019 йилги Нобель мукофоти олимлар Жон Гуденаф, Стенли Уиттингхем ва Акира Йошинога литий-ион батареяларини ишлаб чиқарганликлари учун берилди. Бу ҳақда Швеция қироллик фанлар академиясининг Нобель қўмитаси маълум қилди.

Мукофотни топшириш маросими анъанага кўра 10 декабрь, Нобель мукофотлари асосчиси - швециялик тадбиркор ва ихтирочи Альфред Нобелнинг вафот этган куни ўтказилади.

Нобел мукофотларидан ҳар бирининг миқдори тўққиз миллион швед кронаси (950 минг доллардан озроқ)ни ташкил этади.

Аввалроқ физика ва тиббиёт бўйича лауреатлар номи эълон қилинганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top