Жаҳон | 15:47 / 06.10.2021
10888
2 дақиқада ўқилади

Кимё бўйича Нобел мукофоти совриндорлари номи эълон қилинди

Бенжамин Лист ва Дэвид Макмиллан нуфузли мукофотни асимметрик органокатализаторни ривожлантиргани учун олади.

Бенжамин Лист ва Дэвид Макмиллан / Фото: nobelprize.org

Бенжамин Лист ва Дэвид Макмиллан асимметрик органокатализаторни ривожлантиргани учун кимё бўйича 2021 йилги Нобел мукофоти совриндорлари деб эълон қилинди.

Олимлар 2000 йилда кичик органик молекулалар орқали катализнинг янги турини ишлаб чиққани учун ушбу мукофотга лойиқ кўрилди.

2020 йилда Эммануэл Шарпантье ва Женнифер Дудна геномни таҳрирлаш услубларини ривожлантиргани учун кимё бўйича Нобел мукофоти совриндорига айланганди.

4 октябрдан жорий йил учун Нобел мукофоти совриндорларини эълон қилиш ҳафталиги бошланди. Унинг доирасида Швеция қироллик фанлар академияси тиббиёт ва физиология бўйича 2021 йилги Нобел мукофоти совриндорларини эълон қилди. Ушбу йўналишда нуфузли мукофот Калифорния университети профессори Дэвид Жулиус ва АҚШдаги Скрипс илмий-тадқиқот институти ходими Ардем Патапутянга топширилди.  

5 октябр куни Жоржио Паризи, Клаус Ҳасселман ва Сюкуро Манабе физика бўйича 2021 йилги Нобел мукофоти совриндорлари деб эълон қилинди.

Нобел қўмитаси яна 3 йўналиш бўйича совриндорларни эълон қилади. Жумладан, 7 октябрда адабиёт, 11 октябрда эса иқтисодиёт бўйича Нобел совриндорлари маълум қилинади.

8 октябрда эса Норвегия пойтахти Ослода тинчлик бўйича Нобел совриндори эълон қилинади. Унга 329 номзод даъвогарлик қилмоқда.

Мавзуга оид