20:13 / 09.10.2019
0
17502

Қирғизистон дунёда биринчи бўлиб фуқаролиги бўлмаган шахслар муаммосига барҳам берди

Қирғизистон дунёда биринчи бўлиб фуқаролиги бўлмаган шахслар муаммосини ҳал қилган ўзига хос давлатга айланди. Бу ҳақда БМТнинг Қочоқлар масалалари бўйича олий комиссари Филиппо Гранди Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан учрашувда айтиб ўтган.

Гранди бошқа давлатлар ҳам Қирғизистондан ўрнак олиши ва фуқаролиги бўлмаган шахслар муаммосини ҳал қилишда унинг тажрибасидан фойдаланишига умид билдирган.

Олий комиссар, шунингдек, Қирғизистон ҳукуматини қочоқлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун олқишлаган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top