19:28 / 12.10.2019
0
14676

Япония соҳилларига 60 йил ичидаги энг кучли бўлиши кутилаётган тўфон етиб келди

Япониянинг Хонсю оролидаги Идзу яримороли охирги 60 йил ичидаги энг кучли бўлиши кутилаётган “Хагибис” тўфонининг зарбасини биринчи бўлиб қабул қилди.

Япониянинг метеорологик бошқармаси бир киши ҳалок бўлгани, 50 киши жабрлангани ва 4 киши бедарак йўқолганини маълум қилган. 9 млнга яқин одам эвакуация қилинган. Кучли ёмғирлар ва тошқинлар бўлиши кутилмоқда, хавфлиликнинг энг юқори даражаси эълон қилинган.

Айни вақтда тўфон марказидаги шамол тезлиги 45 м/сонияни, кучайганда эса 65 м/сонияни ташкил қилмоқда.

Табиий офат электр таъминоти, алоқа линияларининг издан чиқишига ва ўнлаб дўконлар ҳамда муассасаларнинг ёпилишига олиб келган. Минглаб авиарейслар ҳамда регби бўйича жаҳон кубоги ўйинлари бекор қилинган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top