13:50 / 14.10.2019
1
15178

«Қора кунлар»ни олиб келган оққон. Наманганлик Бегзодбекка жиддий операция учун маблағ зарур

Оила бошлиғи бўлиш инсон гарданига кўплаб масъулиятларни юклайди. Кимдир буни тўкис адо этади, кимдир эса йўқ. Кимдир азоблар бошига тушса ҳам ўз бурчини бажараверади, кимдир оддий синовлар олдида ҳам таслим бўлади. Навбатдаги хайрия мурожаати бизга бироз ноодатий бўлиб туюлди.

Республика 2-сон гематология шифохонасида даволанаётган Бегзодбек Эркинов оққон касаллиги билан хасталанган. Одатда биз билан интервьюда беморнинг онаси суҳбатлашар, оталар эса кадр ортида қоларди. Бемор отаси Дилшод Исмоилов эса фарзандининг тузалиши учун интервью беришдан қочмади.

«Аввал ўғлимда талоқ шишиш ҳолати бўлди. Бу қон ҳужайралари бузилганидан бўлар экан. Наманганда текширтирганимизда гематолог кўриши керак дейишди. Кейин натижалар оққонни кўрсатди. Кейин дориларни олиб юрдик. Июнь ойида бурнидан қон келишни бошлади. Вақт ўтиши билан оғирлашиб кетди. Ҳозир шифокорлар илик кўчириш кераклигини айтмоқда. Россия ёки Туркияда қилинар экан. Танишлардан сўрасам, 60 минг АҚШ долларидан кўпроқ маблағ кетар экан. Тўғриси, маблағ жуда кўп кетяпти. Ҳафталаб даволанади, 1-2 кунга уйга жавоб беради. Икки курс бор, кейин илик кўчириш дейишяпти.

Ҳаловат йўқ. Фикри хаёлингиз шунда бўлиб қолар экан. Аввало, Худо, лекин қараб чидолмайсиз-да. Жуда оғир. Бир курсда 20 миллион сўм кетади, агар яхши бўлса. Бўлмаса яна муолажа олиши керак. Фарзандингизни қийналганини кўриш жуда азоб экан», – дейди бемор отаси кўзидаги ёшларини тўхтата олмай.

Оғир иқтисодий ҳолат ва аянчли вазиятга тушган ушбу оила кўмакка муҳтож. Содда ва бировнинг қўлига қарамаган бу оила ёрдам сўрашдан бошқа иложи йўқ. Бу отанинг ҳолатига ҳозир ҳеч ким ҳавас қилмаса керак. У пешона тери, заҳмат чекиб топган пули қанча ҳам бўларди. Ахир, операция учун катта маблағ зарур. Бунга у бор бисотини сотса ҳам етмайди.

Дилшод Исмоилов (отаси) номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0417 6311 8305 (Агробанк)

МФО: 00394

ИНН: 201200124

Нақд пул топширганда: 23116000600000394001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118000400000394001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000900000394001

Сбербанк: 4817 7600 8871 1696 (Бахтиёр Юнусов – беморнинг тоғаси)

Телефон рақами: (99) 303 56 77

Баҳодир Аҳмедов

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top