14:44 / 14.10.2019
0
7343

Тошкент вилоятининг яна тўртта ҳудудида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш пункти очилди

Фото: KUN.UZ

Тошкент вилоятининг яна тўртта ҳудудида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш пункти очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шу пайтгача бундай бўлим вилоятнинг 8 та ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Фуқароларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, Ангрен, Бекобод, Нурафшон шаҳри ва Бўстонлиқ туманида ҳам хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш (маълумотларни йиғиш) пункти иш бошлади ва барча зарур техник восита, қурилма билан таъминланди. 

Айни пайтда қуйидаги жойларда чет элга чиқиш паспортларини расмийлаштириш ишлари олиб бориляпти:

1. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Қибрай тумани аҳолисига;

2. Чирчиқ шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Чирчиқ шаҳри аҳолисига;

3. Янгийўл шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани аҳолисига;

4. Охангарон тумани ИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Оҳангарон тумани, Оҳангарон шаҳри ва Олмалиқ шаҳри аҳолисига; 

5. Бўка туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Бўка ва Оққўрғон туманлари аҳолисига;
 
 6. Зангиота тумани ИИБ МваФРБда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Зангиота ва Тошкент туманлари аҳолисига;

7. Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
 - Юқори Чирчиқ ва Паркент тумани аҳолисига;

8. Чиноз тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
 - Чиноз ва Қуйи Чирчиқ тумани аҳолисига;

9. Нурафшон шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Ўрта Чирчиқ, Пискент туманлари ва Нурафшон шаҳри аҳолисига;

10. Бекобод шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Бекобод шаҳри ва Бекобод тумани аҳолисига;

11. Ангрен шаҳар ИИБ биносида
- Ангрен шаҳри аҳолисига;

12. Бўстонлиқ тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Бўстонлиқ тумани аҳолисига;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, уларга тенглаштирилган фуқаролар, ҳомиладор аёллар, ёш болалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга навбатсиз хизмат кўрсатилади.

Мазкур хизмат дам олиш кунларисиз амалга оширилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top