18:13 / 15.10.2019
0
2996

Берлинда диққатга сазовор масканларни террорчилардан ҳимоя қилиш режалаштирилмоқда

Фото: REUTERS

Берлинда 18та туристик объектни террорчиларнинг эҳтимолий ҳужумларидан ҳимоялаш учун қайта жиҳозлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Berliner Morgenpost хабар берди.

Бу масканларнинг аксарияти шаҳар марказида жойлашган. Масалан рўйхатдан Гумбольдт Форуми ва Бранденбург дарвозаси атрофидаги майдонлар, Александерплац, Жандарменмаркт ўрин олган. 

Нашрнинг ёзишича, гап сиёсий ёки рамзий маънога эга туристик масканлар ҳақида бормоқда.

Маълумот берилишича, барча майдонлар учун бир хил қарор қабул қилинмайди. Мисол учун, Александерплац ва Бранденбург дарвозаси атрофида автомобилларнинг катта тезликда ҳаракатланишини чеклайдиган тўсиқлар қўйилади. Кўчалардаги ўриндиқлар, транспорт йўналиши ўзгартирилади.

Хавфсизликни таъминлашда Европанинг бошқа шаҳарларидан андоза олиш режалаштирилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top