00:49 / 20.10.2019
0
9022

70 ёшли америкалик 34 дақиқа ичида минг марта пресс машқини бажариб рекорд ўрнатди

Висконсин штатида яшовчи 70 ёшли Макс Дрю ўз туғилган кунида пресс машқини бажариш бўйича рекорд ўрнатди.

У 34 дақиқаю 18 сония ичида қаторасига минг марта пресс машқини бажарди. Бу ҳақда NBC News телеканали хабар берди.

Дрю рекорд ўрнатганидан сўнг бу муваффақиятини нишонлашини айтди. У оила аъзолари ва дўстлари билан пицца ейдиган бўлди.

NBC News рекорд қайси йўналишда ўрнатилганига аниқлик киритмаган. Saxonia рекордлар клубининг маълумотига кўра, 2009 йилда калифорниялик эркак 30 дақиқа ичида 1337 марта пресс машқини бажарган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top