Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда байроқ кўринишидаги торт тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди
Истанбул чеккасидаги Тузла туманида «29 октябр — Республика куни» байрами муносабати билан болалар томонидан Туркия байроғи шаклида улкан торт тайёрланди.
Унинг майдони 24 квадрат метрни ташкил этди. Тузла маъмуриятининг маълум қилишича, улкан пазандалик маҳсулоти 100 та алоҳида тайёрланган торт бўлакларини ёнма-ён қўйиш орқали йиғилди.
Торт устига қизил қаймоқ суртилди, ўртаси турк байроғи рамзи бўлган ярим ой ва юлдуз билан безатилди.
Жаҳон болалар рекордлари ҳаками Уғур Демиржон тайёр тортни ўлчаб кўрди ва «тортдан ясалган энг катта байроқ» номинациясида жаҳон рекордини қайд этди. Бундан аввалги рекорд 10 квадрат метрга тенг эди.
Кейин торт мингта бир хил бўлакка ажратилиб, фуқароларга тарқатилди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026