17:36 / 28.10.2019
1
5187

Давлат томонидан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш соддалаштирилди

Фото: Ebrahim Noroozi / AP

Бундай харидлар бўйича техник вазифалар энди экспертизадан ўтказилмайди. Бу ҳақда Norma хабар берди.
 
Бу стратегик харидорлар (шу жумладан - «Dori-Darmon» АК) ва устав капиталида (фондида) стратегик харидорларнинг улуши бўлган юридик шахсларга тегишли. Умумий тартибда улар эквиваленти 50 минг АҚШ долларига тенг суммадан ортиқ бўлган суммадаги товарларни (ишлар, хизматларни) давлат томонидан харид қилиш учун техник вазифаларни экспертизадан ўтказиш учун тақдим этишлари керак.
 
Мазкур ҳолда давлат томонидан харид қилиш предмети - Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган ва унинг ҳудудида тиббий мақсадларда қўллашга рухсат этилган:

• дори воситалари ва субстанциялари, иммунобиологик (вакциналар, зардоблар, анатоксинлар, аллергенлар) ва радиофармацевтик препаратлар;
• гомеопатик, диагностик ва стерилизация воситалари;
• тиббиёт буюмлари.
 
Нормада мажбурий шарт мавжуд: стратегик харидорлар ва уларнинг улуши бўлган субъектлар юқорида кўрсатилган препаратлар, воситалар ва буюмлар ишлаб чиқарувчилари билан тўғридан-тўғри шартнома тузишлари лозим.
 
Давлат томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун тендер ҳужжатларини ва техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли қўшимча киритилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top