Икки ҳудудда кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, B.F. МЧЖ раҳбари И.Ф. фуқаро Х.Т.га жами 180 дона Reduksin ва Fatzorb номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, савдо дўконидан яна 432 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Шарқ” ЙПХ постида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Lacetti русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, йўловчи Е.М.нинг ёнида 34 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ва 10 грамм “Прегабалин” номли модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:49 / 16.12.2024
Kun.uz танқидидан сўнг: Янгийўл судясининг шубҳали ҳукмига прокуратура протест киритди
18:14 / 11.12.2024
Конституциявий суд прокурорларнинг иккита ваколатини бекор қилишга чақирди
15:25 / 05.12.2024
ИЖҚКД дорилар хариди қонунийлиги устидан қатъий назорат ўрнатади
15:14 / 02.12.2024