13:30 / 01.11.2019
0
5238

Экология қўмитаси чиқиндиларни белгиланган жойга ташлаш бўйича огоҳлантириш билан чиқди

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш чиқиндиларни комплекс бошқариш соҳасидаги қонунчилик талабларининг бузилишига ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 91-моддасига мувофиқ жарима қўлланилишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича давлат инспекторлари томонидан Навоий шаҳар марказий кўчаларида чиқиндиларни ноқонуний жойлаштириш ҳолатларини аниқлаш мақсадида тезкор рейд ўтказилди.

Рейд давомида Навоий шаҳар, «Орзу» МФЙ ҳудудида жойлашган Гулистон деҳқон бозори атрофида фуқаро Н.К. томонидан писта пўчоқларини белгиланмаган жойга ташлаётган пайт тўхтатилиб, мазкур фуқарога нисбатан МЖТКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам иш ҳақининг ярим баробари - 111 500 сўм миқдорда маъмурий жарима қўлланилди. 

Рейд давомида Навоий шаҳри «Янги ҳаёт» савдо мажмуаси олдида жойлашган автомобиллар тураргоҳи ҳудудига сигарет тамакиси қоғоз чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлаётган фуқаро Р.Д.га нисбатан МЖТКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам иш ҳақининг ярим баробари - 111 500 сўм миқдорда маъмурий жарима қўлланилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top