14:52 / 11.11.2019
0
4359

Schlumberger Ўзбекистонда конларни қидириш ва ўзлаштириш билан шуғулланиши мумкин

Фото: Kristoffer Tripplaar / Alamy Stock Photo

O'zlitineftgaz АЖда Schlumberger Oilfield Eastern Limited компанияси билан махфийлик тўғрисидаги битимни ва ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш борасида учрашув бўлиб ўтди.

«Ўзбекнефтгаз» хабарига кўра, ушбу ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан мақсад Ўзбекистонда янги ва мавжуд конларда қазиб чиқаришни қидириш, ишлаб чиқиш ва оптималлаш доирасида технологик ҳамкорлик бўйича имкониятларни жорий қилиш, шунингдек амалдаги қонунчиликка мувофиқ лойиҳаларни келишишдан иборат. 

Шу билан бирга, томонлар келишуви доирасида ишлаб чиқариш қуввати ва техник воситалар, ўзаро манфаатли лойиҳаларни сотиш тадбирларида уларнинг ишланмаларига, технология, ноу-хау ва ҳоказоларга тегишли кўрсатмаларда мавжуд бўлган меҳнат ва молиявий манбалар жалб қилинади.

Ушбу учрашув доирасида Schlumberger Oilfield Eastern Limited ва O'zlitineftgaz АЖ Ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.

Ўтказилган музокаралар натижасида томонлар конлар геологияси ва геофизикаси, углерод хом ашёси конларини ишлаб чиқиш, нефть, газ конденсати ва газни қазиб чиқариш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва ташиш, газни, магистрал газ қувурларини ер остида сақлаш, шунингдек «Рақамли конлар»ни ўз ичига олган концепция доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги нефт-газ компаниялари учун сервис хизматлар кўрсатишда бошқа илмий-технологик ҳамкорликни ўрнатиш доирасида технологик ҳамкорлик юритиш юзасидан келишиб олдилар.

Бундай ҳамкорлик келгусида компаниялар ўртасидаги корпоратив муносабатлар мустаҳкамланиши ва икки тарафлама тажриба ортиши ҳамда стратегик лойиҳаларни кенгайтиришга оид имкониятларнинг ўсишига олиб келади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top