Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 апрелдан биржада нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган газ улгуржи нархлари ўзгаради
«Ўзбекнефтгаз» акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши муносабати билан нефт маҳсулотлари нархлари ўзгаришини маълум қилди.
2024 йил 1 апрелидан бошлаб, нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари ўзгаради. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» хабар берди.
Қайд қилинишича,
1. Нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги акциз солиғи:
- АИ-80 бензини маҳсулотининг 1 тоннаси учун 303 000 сўмдан 340 000 сўмга (37 000 сўмга);
- Авиакеросин (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 242 000 сўмдан 271 000 сўмга (29 000 сўмга);
- Дизел ёнилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 291 000 сўмдан 326 000 сўмга (35 000 сўмга);
- ЭКО дизел ёнилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 262 000 сўмдан 293 000 сўмга (31 000 сўмга) ўзгаради.
2. Нефть маҳсулотларини ва суюлтирилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғи:
- АИ-80 бензин учун маҳсулотининг 1 тоннаси учун 565 000 сўмдан 633 000 сўмга (68 000 сўмга);
- Дизел ёнилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 516 000 сўмдан 578 000 сўмга (68 000 сўмга);
- Суюлтирилган газ маҳсулотининг 1 тоннаси учун 807 500 сўмдан 904 000 сўмга (96 500 сўмга) ошиши белгиланган.
Шу сабабли, «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган газни биржа савдолари орқали сотишдаги бошланғич нархлари 2024 йил 1 апрелдан бошлаб акциз солиғи ўзгариши инобатга олинган ҳолда шакллантирилади.
Мавзуга оид
18:42 / 14.07.2026
Ўзбекистонда бензин нархи Марказий Осиёда энг юқори экани маълум бўлди
08:58 / 09.07.2026
Қримда АИ-95 бензини нархи 92 фоизга ошди
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
08:55 / 03.07.2026