16:30 / 12.11.2019
0
14951

Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Ташматов Қозоғистон делегациясини қабул қилди

Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси бош қўмондони, генерал-лейтенант Руслан Жаксиликов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.

Ташрифнинг дастлабки кунида Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси бош қўмондони Руслан Жаксиликов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Баҳодир Ташматов билан учрашди.

Миллий гвардия хабарига кўра, учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш доирасида биргаликдаги ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top