11:37 / 23.11.2019
0
8959

180 000 Туркманистон манатини 18 000 долларга сотган уч нафар шахс ушланди

Иллюстратив фото

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жуда кўп миқдордаги валюта қимматликларни ўтказиш ҳолати аниқланди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумот беришича, Тошкент тумани, Гулистон маҳалласида фуқаро С.О. икки нафар шериги билан фуқаро О.А.га 180.000 Туркманистон манатини 18.000 АҚШ долларига қонунга хилоф равишда сотган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти томонидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Маълумотда қайд этилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top