Сартарош мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлади
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўринган сартарошнинг бу ҳаракатлари эътирозларга сабаб бўлди. Қонунга кўра унинг қилмиши шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш ҳисобланади ва 13 млн 600 минг сўмгача жаримага сабаб бўлади.Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўринган сартарошнинг бу ҳаракатлари эътирозларга сабаб бўлди. Қонунга кўра унинг қилмиши шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш ҳисобланади ва 13 млн 600 минг сўмгача жаримага сабаб бўлади.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда мижозни камситиб, унинг сочини калга олиб ташлаган сартарош видеоси тарқалди. Унинг ушбу ҳаракати тармоқ кузатувчиларининг кескин эътирозига сабаб бўлди. Ҳолат Тошкент вилояти Тошкент тумани (Келес шаҳарчаси)да бўлгани айтилмоқда.
Сартарош мижозни соч ва соқолини калта қилишни бирданига айтмаганликда айблаган.
“Ҳаммамиз одаммиз, мен сенга тушунтирдим: соқолимни тўғирла дединг, тўғирладимми? Кокилимни кесинг дединг, кесдимми? Сочимни сийраклатинг деяпсан, сийраклатяпман. Ҳаммасини биттада айтиб қўймайсанми? Мен пастдан чимайман, тепадан тушиб келаман”, деган сартарош. Мижоз йигит бунга жавобан узр сўраган.
Сартарош мижознинг қаерда ишлашини ҳам сўраган. Йигит бу сўровга жавобан бобосининг қўлида ишлашини айтган. Шундан сўнг сартарош унинг сочини калга олиб ташлаган. Мижоз эса унинг бу ҳаракатидан норози бўлган.
“Нима қиласан? Нима бўлади энди? Кимни чақирасан, бувингни чақирасанми? Мана, видеога оляпти, ҳамма нарсам бор, кимга айтасан? “Участкавой”га айтасанми? Судга айтасанми? “Мелиса” келадими олдимга? Тушунтиряпманми сенга? Яна нима қилиб берай, укам? Адашсанг айб менда эмас-ку. Нега сен адашасан-у, мен жавоб беришим керак? Шуни тўғри тушунтирсанг, пулингни ҳам олмайман”, деган сартарош мижоз билан суҳбатда.
Сартарошнинг ҳаракатлари қонунга мувофиқми?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари (6 млн 800 минг)дан 40 баравари (13 млн 600 минг сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Сартарошнинг мижозга нисбатан хатти-ҳаракатлари кодекснинг мазкур моддаси билан малакаланиши мумкин. Аммо бунинг учун жабрланувчи, яъни сочи калга олиб ташланган мижознинг ички ишлар органига аризаси керак бўлади.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисмига кўра, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан (68 млн сўм) 400 бараваригача (136 млн сўм) миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазосига сабаб бўлади.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди
Ўзбекистон | 19:24
-
Ҳуқуқий эксперимент тариқасида Апелляция кенгаши ташкил этилади
Ўзбекистон | 19:22
-
Infinix'нинг Note 50 серияси: замонавий дизайн, юқори тезлик ва ақлли функциялар бирлашмаси
Ўзбекистон | 19:00
-
Россиядаги миграция марказида вафот этган шахс Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди
Жаҳон | 18:46
Мавзуга оид

20:47 / 04.05.2025
Тошкент туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

23:07 / 04.04.2025
Тошкент туманида бир-бирига туташ икки бинода ёнғин чиқди

08:53 / 31.03.2025
Тошкент туманида меъёрий талабларга жавоб бермайдиган объект қурилиши тўхтатилди

13:04 / 08.01.2025