00:57 / 30.11.2019
0
12157

Назарбоев Марказий Осиё кунини таъсис этишни таклиф қилди

Фото: Elbasy.kz

Қозоғистоннинг биринчи президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Тошкентда ўтган иккинчи Маслаҳатлашув учрашувида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга бундай юқори даражадаги тадбирда иштирок этишга таклиф қилгани учун миннатдорлик билдирди.

Назарбоев ўз нутқида 2018 йилда Қозоғистон пойтахтида бошланган мулоқот Марказий Осиё тарихида янги саҳифа очганини қайд қилиб ўтган.

“У ҳамкорлигимизнинг кўринишини тубдан ўзгартирди. Мулоқот 5 та давлатга дўстлигимиз асрлар оша яшашига ишора берди. Барча даражаларда алоқаларни фаоллаштиришга старт берилди”, деб айтган Назарбоев. 

Эътиборлиси, Элбаси Марказий Осиё давлатлари раҳбарларига 15 март куни янги байрам – Марказий Осиё кунини таъсис этишни таклиф қилди.

Шунингдек, Назарбоев минтақада хавфсизликни кучайтириш мақсадида 2020 йилда Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашувини ўтказишни таклиф қилди. 

Шу билан бирга Қозоғистоннинг биринчи президенти демографик ривожланиш юқори динамикаси билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратишга чақирди.

“Товарлар, хизматлар ва капиталнинг кўчишига тўсиқларни олиш ҳисобига “тўсиқларсиз Марказий Осиё”га эришиш зарур”, деб қўшимча қилган Элбаси.

Йиғилиш якунида Нурсултон Назарбоевга Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашуви фахрий раиси мақоми берилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top