19:00 / 03.12.2019
4
51461

Газ тўлдириш шохобчалари газ таъминоти корхонасига 30,4 млрд сўмлик зарар етказгани маълум бўлди

Жорий йилнинг 22 ноябрь кунидан 1 декабргача «Ўзнефтгазинспекция», Мажбурий ижро бюроси, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари ва «Ўзстандарт» агентлиги мутахассислари томонидан республика бўйлаб жойлашган 72та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) табиий газни қабул қилиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, 16та корхона томонидан газ ҳисоблаш ускунасига (Автопилот ва Автопилот про) ташқи таъсир кўрсатилгани натижасида Газ таъминоти корхонасига жами 30 млрд 441 млн сўм зарар келтирилгани аниқланган.

Қуйида газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилгани натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келгани аниқланган шохобчалар рўйхати келтирилади:

  • «Юксак самара метан газ» МЧЖ (Янгийўл туманида жойлашган). Ушбу корхонага жами 1 267,2 минг метр куб (1 млрд 267 млн сўм) қайта ҳисоб-китоб қилинди.
  • «Равнақ газ метан сервис» МЧЖ. Ушбу корхонага жами 979,2 минг метр куб (979 млн 200 минг сўм) қайта ҳисоб-китоб қилинди.
  • «Ҳамкор газ сервис» МЧЖ. Ушбу корхонага жами 1 008 минг метр куб (1 млрд 8 млн сўм) қайта ҳисоб-китоб қилинди.
  • «Пегас петролиум газ» МЧЖ (Бекобод шаҳрида жойлашган). Ушбу корхонага жами 1 478,4 минг метр куб (1 млрд 478,4 млн сўм) қайта ҳисоб-китоб қилинди.
  • «Yangiyo‘l metan gaz» МЧЖ (Ангрен шаҳрида жойлашган). Ушбу корхонага жами 3 564,0 минг метр куб (3 млрд 546 млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинди.
  • «Оптима газ сервис» МЧЖ (Оҳангарон туманида жойлашган). Ушбу корхонага жами 1 008 минг метр куб (1 млрд 8 млн сўм) қайта ҳисоб-китоб қилинди.
  • «Оққўрғон эко газ» МЧЖ (Юқори Чирчиқ туманида жойлашган). Ушбу корхонага жами 604,8 минг метр куб (604,8  млн сўм) қайта ҳисоб-китоб қилинди.
  • «Тўйтепа воҳа газ» МЧЖ (Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган). Ушбу корхонага жами 756 минг метр куб (756 млн сўм) қайта ҳисоб-китоб қилинди.
  • «ZIYO NUR METAN» МЧЖ (Сирдарё туманида жойлашган). Ушбу корхонага жами 11 844 минг метр куб (11 млрд 844  млн сўм) қайта ҳисоб-китоб қилинди.

«Юқорида кўрсатилган барча корхоналарда аниқланган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мутахассислари томонидан тегишли далолатномалар расмийлаштирилди», дейилади «Ўзнефтгазинспекция» ахборот хизмати хабарида.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top