08:32 / 04.12.2019
0
14925

Санитар авиация шаклида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби маълум бўлди

Фото: iStock

Ўзбекистонда санитар авиация шаклида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби эълон қилинди. Тегишли ҳужжат муҳокама учун жойлаштирилган.

Санитар авиация шаклида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тартибига кўра, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда санитар авиация (самолёт ва вертолёт)дан фойдаланишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида авиация хизматларини харид қилади ва Республика тез тиббий ёрдам координацион диспетчерлик хизмати буюртмаси асосида амалга оширилади.

Санитар авиация (самолёт ва вертолёт)дан фойдаланишдан мақсад буюртма асосида шошилинч ҳолатларда беморларга тезкор ёрдам бериш, беморларни транспортировка қилиш.

Санитар авиация (самолёт ва вертолётдан фойдаланиб) шаклида шошилинч тиббий ёрдам бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги 3973-сонли қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйруғи асосида олиб борилади.

Асосий вазифаси:

санитар авиация (самолёт ва вертолёт)дан фойдаланиб шошилинч тиббий ёрдам хизматини ташкил қилиш;

фавқулодда вазиятларда тиббий куч ва жиҳозларни фавқулодда вазиятлар ҳудудига олиб бориш ва беморларни эвакуация қилиш;

беморларни зарур тиббий муассасаларига транспортировка қилиш.

Санитар авиация (самолёт ва вертолёт)дан фойдаланиш, фавқулодда вазиятларда беморларга шошилинч ёрдам зарур ҳолатларда (мақсадли) Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоят филиаллари қошидаги тез тиббий ёрдам хизмати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилади.

Санитар авиация (самолёт ва вертолёт)да учувчи мутахассисларнинг меҳнат шароити ва хавфсизлиги Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ўрнатилган тартиб асосида амалга оширилади ва бахтсиз ҳодисалар бўйича суғурталанади.

Санитар авиация самолёт ва вертолётда учувчи мутахассислар керакли тасдиқланган тиббий ҳужжатлар билан таьминланиши керак.

Санитар авиация самолёт ва вертолётда учувчи мутахассисларнинг иш ҳақи асосий иш жойидан тўланади.

Фавқулодда вазиятларда жалб этилган мутахассисларнинг ўзаро доимий алоқада бўлиши (фавқулодда вазиятлар оқибатидаги зарар бўйича маьлумот қабул қилишлари ва маълумот юборишлари) талаб қилинади.

Санитар авиация (самолёт ва вертолёт)дан фойдаланиб, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борилади.

Ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари қошидаги тез тиббий ёрдам хизмати томонидан тўлдирилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top