Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми белгиланди
Адлия вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу рўйхатда оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, туман (шаҳар) марказий шифохоналарида (жумладан, туғуруқ мажмуаларида) кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари белгиланди.
Ушбу ҳужжат қабул қилиниши натижасида фуқароларга рўйхатда назарда тутилган тиббий ёрдамни давлат ҳисобидан олиш имконини беради.
Хусусан, рўйхатда қуйидагилар назарда тутилган:
- тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари (масалан, Ҳаж ва Умра зиёратига борадиган шахсларни руҳий-асаб, наркология, тери-таносил, сил касалликлари ва бошқа касалликларни аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек эмлаш, ҳаётга хавф соладиган ҳолатларда (асфиксия, юрак тўхташи, анафилактик шок ва бошқалар) тиббий ёрдам кўрсатиш, профилактик кўриклар ва скрининг текширувлари);
- тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилган ташхислар (масалан, юракнинг гипертензив касаллиги, юрак сурункали ишемик касаллиги, ошқозон яра касаллиги, ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги, жигар циррози);
- дори воситалари ва тиббий буюмлар (масалан, аналептиклар, балғам кўчирувчи воситалар, антидепрессантлар, тиббий бинтлар, тиббиёт пипеткалари, қўлқоплар).
Қайд қилинишича, Конституциясининг 48-моддасида ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга экани ва фуқаролар тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли экани белгиланган.
Мавзуга оид
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
19:22 / 23.05.2026
Ўзбек жарроҳи томонидан илк бор масофадан туриб робот жарроҳлик операцияси ўтказилди
21:07 / 11.05.2026