18:30 / 12.12.2019
1
6889

Кўп қаватли уйлар таъмири учун ажратилган пулни талон-торож қилган ХУЖМШ мансабдорларига жиноий иш очилди

Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун ажратилган кредит маблағлари «Гулзор-Б.» номли ХУЖМШ томонидан талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, банк муассасаси томонидан 2017-2018 йилларда «Гулзор-Б» номли хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкатига қарашли кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ажратилган 2,6 млрд. сўм кредит маблағлари «О.B.», «М.U.» ва «K.Y.» МЧЖларга қурилиш-таъмирлаш ишлари учун ўтказилиб, шундан, 194,8 млн. сўмлик бажарилган ишлар бўйича ҳужжатлар «Гулзор-Б» ХУЖМШга тақдим қилингани, қолган 2,4 млрд сўмлик бажарилган ишлар учун тасдиқловчи ҳужжатлар йўқотилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Гулзор-Б.» ХУЖМШ ҳамда «О.B.», «М.U.» ва «K.Y.» МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top