21:32 / 18.12.2019
0
12138

Bloomberg: АҚШ Сенати қўмитаси Россияга қарши санкцияларнинг йирик пакетини қабул қилди

Фото: AP

АҚШ Конгресси Сенатининг хорижий ишлар бўйича қўмитаси Россияга қарши санкцияларнинг йирик пакетини маъқуллади, деб хабар берди Bloomberg агентлиги.

Хабарга кўра, унда хусусан, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия суверен қарзига нисбатан тақиқлар жорий этиш бўйича мажбурият олиши ҳам кўрсатилган.

Сенаторлар ўтган ҳафтада ушбу ташаббусни кўриб чиқиши ва овоз бериши лозим эди.

Энди қонун лойиҳаси Сенатнинг тўлиқ таркиби кўриб чиқиши учун тақдим этилади, бу ерда унга тузатишлар киритилиши мумкин.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top