09:13 / 18.12.2019
0
5411

Тошкент ҳокимлиги ва Нагоя мэрияси ўртасида шериклик тўғрисида битим имзоланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Расмий ташриф билан Нагоя шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ушбу шаҳар мэри Такаси Кавамура билан учрашув ўтказди.

Президент матбуот хизматига кўра, учрашувда Нагоя мэрияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи натижасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Пойтахт Тошкентда Нагоя юқори технологиялар паркини ташкил этиш, иқтисодиёт, саноат, транспорт, таълим, туризм ва бошқа устувор йўналишларда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш шулар жумласидан.

2020 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Учрашув сўнгида Тошкент ҳокимлиги ва Нагоя мэрияси ўртасида Шериклик тўғрисида битим имзоланди, дейилади хабарда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top