12:00 / 21.12.2019
0
25980

Қайси ҳолатларда фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини 5 иш кунида олиши мумкин?

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига алоҳида ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни 5 иш кунида кўриб чиқиш механизми яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, бунинг учун фуқаролар ҳудудий Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:

фуқаронинг хорижда шошилинч даволаниши ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахс зарурлигини тасдиқловчи республика ёки вилоят миқёсидаги давлат ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатлар;

яқин қариндошининг оғир касаллиги ёки вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг топшириқлари юзасидан кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда хорижга чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш зарурияти юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ходимлари ҳақидаги талабномалар;

халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top