22:26 / 25.12.2019
0
9101

Ўн йил давомида энг муваффақиятли миллиардерларнинг бойлиги ярим триллион долларга кўпайди

Уоррен Баффет тасодифан Небраска университетида сотиб олган китобдан ўрганган «акцияларни сотиб ол ва умрбод сақла» деган инвестициявий фалсафа тарихдаги энг муваффақиятли стратегиялардан бири эканлиги маълум бўлди, деб ёзади Forbes.

2006 йилдан буён  Berkshire Hathaway акциялар пакетини хайрия ташкилотларига бераётган бўлишига қарамасдан (жами 34 млрд долларлик активлар), у 2019 йилни 89 млрд доллар бойлик билан якунламоқда. Бу 2010 йилдагига қараганда 42 млрд долларга кўпдир. Баффет Berkshire’нинг бирорта ҳам акциясини сотмаган ва бойлигининг 98 фоизга яқини компания акцияларига тўғри келади.

«Умрбод сақлаш» стратегияси ўн йилликнинг бошқа миллиардерлари учун ҳам қўл келган: улар 2010 йилдан бери камида 40 млрд долларга бойиган. Ҳаммаси бўлиб, ўн нафар етакчи миллиардернинг бойлиги 555 млрд долларга ошган. Улар ҳам Баффет сингари компаниялар акциялари пакетларини ўзларида сақлаб қолишган.

Ана шу стратегияга амал қилганлардан бири Microsoft компаниясининг собиқ ижрочи директори Стив Балмердир. «Менинг томиримда 34 йилдан бери Microsoft оқади ва доим шундай бўлиб қолади», – деди Балмер компания раҳбарлигини тарк этганидан кейин. «Компания янги чўққиларни забт этади. Мен бундан фахрланаман ва акцияларга эгалигим туфайли ютуқда қоламан», — деб қўшиб қўйди у.

Энг муваффақиятли ўн бизнесмендан саккизтаси бойликларининг 80 фоиздан ортиғига ўзлари асос солган ёки раҳбарлик қилган компаниялар акциялари туфайли эришишган. Улар қаторига нафақат Балмер ва Баффет, балки Facebook асосчиси Марк Цукерберг, LVMH асосчиси Бернар Арно ва Amazon асосчиси Жефф Безос киради. Ҳаттоки тарихдаги энг қиммат ажрашишни бошидан кечирган Безос 2010 йилдан буён 97,4 млрд долларга бойиган. Ўн йиллик бошида у энг бойлар рейтингида 43-ўринда бўлган бўлса, ҳозирда дунёнинг энг бой кишиси ҳисобланади.

Собиқ ўқитувчи Жек Ма бойлигининг 60 фоизи у асос солган Alibaba компанияси акцияларига тўғри келади. Бойлигининг 9 фоизи Ant Financial шўъба компанияси ҳиссасидан иборат. Хитойнинг энг бой кишисига айланган Ма ўн йил аввал 1,2 млрд долларга эга бўлган.

Бойлигининг катта қисмини бир компания акцияларида сақламайдиган ушбу рўйхатдан жой олган ягона миллиардер Билл Гейтсдир. У Microsoft акцияларининг бир қисмини сотиб ёки бериб юборган ва диверсификацияланган инвестиция империясига асос солган. Ўн йил давомида у 54,6 млрд долларга бойиган.

Жефф Безос

Жефф Безос

Плюс $97,4 млрд

2010 йилдаги бойлиги: $12,3 млрд

2019 йилдаги бойлиги: $109,7 млрд

Бойлиги манбаи: Amazon

Бернар Арно

Бернар Арно

Плюс $80,2 млрд

2010 йилдаги бойлиги: $27,5 млрд

2019 йилдаги бойлиги: $107,7 млрд

Бойлиги манбаи: LVMH

Марк Цукерберг

Марк Цукерберг

Плюс $68 млрд

2010 йилдаги бойлиги: $4 млрд

2019 йилдаги бойлиги: $72 млрд

Бойлиги манбаи: Facebook

Билл Гейтс

Билл Гейтс

Плюс $54,6 млрд

2010 йилдаги бойлиги: $53 млрд

2019 йилдаги бойлиги: $107,6 млрд

Бойлиги манбаи: Microsoft

Амансио Ортега

Амансио Ортега

Плюс $49,9 млрд

2010 йилдаги бойлиги: $25 млрд

2019 йилдаги бойлиги: $74,9 млрд

Бойлиги манбаи: Inditex  

Ларри Пейж

Ларри Пейж

Плюс $43,5 млрд

2010 йилдаги бойлиги: $17,5 млрд

2019 йилдаги бойлиги: $61 млрд

Бойлиги манбаи: Alphabet

Уоррен Баффет

Уоррен Баффет

Плюс $41,8 млрд

2010 йилдаги бойлиги: $47 млрд

2019 йилдаги бойлиги: $88,8 млрд

Бойлиги манбаи: Berkshire Hathaway

Стив Балмер

Стив Балмер

Плюс $41,8 млрд

2010 йилдаги бойлиги: $14,5 млрд

2019 йилдаги бойлиги: $56,3 млрд

Бойлиги манбаи: Microsoft

Сергей Брин

Сергей Брин

Плюс $41,3 млрд

2010 йилдаги бойлиги: $17,5 млрд

2019 йилдаги бойлиги: $58,8 млрд

Бойлиги манбаи: Alphabet

Жек Ма

Жек Ма

Плюс $40,8 млрд

2010 йилдаги бойлиги: $1,2 млрд

2019 йилдаги бойлиги: $42 млрд

Бойлиги манбаи: Alibaba

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top