Жаҳон | 18:38 / 17.03.2020
6947
3 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг бадавлат 20 нафар кишисининг бойлиги бир кунда 68 млрд доллар долларга камайди

 Америка фонд бозори 1987 йилги «қора душанба» давридан буён энг ёмон кунни ўтказди.

Душанба куни сайёрамизнинг энг бадавлат 20 нафар кишисининг бойлиги бир кунда 68  млрд доллар долларга камайди, деб ёзади Forbes. Ушбу ҳолат S&P 500 индекси 12, Dow Jones индекси эса 13 фоизга тушиб кетиши натижасида юз берди. Бу 1987 йилги «қора душанба» давридан буён содир бўлган индексларнинг ўта пастлаб кетишидир, дея қайд этади CNBC.

 Forbes Real-Time маълумотларига кўра,энг кўп зарар кўрганлар қуйидагилар бўлди:

  •         Facebook асосчиси ва бош директори Марк Цукерберг: минус 8,8  млрд доллар, бойлиги — 54,3  млрд доллар;
  •         Microsoft собиқ раҳбари Стив Балмер: минус 6,9  млрд доллар, бойлиги — 51,2  млрд доллар;
  •         Oracle асосчиси Ларри Элисон: минус 6  млрд доллар, бойлиги — 54,5  млрд доллар;
  •         Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс: минус 5,8  млрд доллар, бойлиги — 97,8  млрд доллар;
  •         Berksihre Hathaway раҳбари Уоррен Баффет: минус 5,5  млрд доллар, бойлиги — 70,5  млрд доллар;
  •         Google ҳаммуассиси Ларри Пейж: минус 5,5  млрд доллар, бойлиги — 50,3  млрд доллар;
  •         Amazon асосчиси ва раҳбари Жефф Безос: минус 5,3  млрд доллар, бойлиги — 105,1  млрд доллар;
  •         Google ҳаммуассиси Сергей Брин: минус 5,3  млрд доллар, бойлиги — 48,5  млрд доллар.
  •         Louis Vuitton ва Dior эгаси Бернар Арно: минус 4,5  млрд доллар, бойлиги — 79,9  млрд доллар;
  •         Телеком-магнат Карлос Слим: минус 3,7  млрд доллар, бойлиги — 50,8  млрд доллар.

Forbes топ-20талигида бойлиги камаймаганлар фақатгина Майкл Блумберг ҳамда Чарльз ва Жулия Кох бўлди. Бунинг сабаби, Bloomberg LP ва Koch Industries компаниялари шахсий бўлиб, биржада савдо олиб бормайди. Блумбергнинг бойлиги 50,9  млрд доллар, Кохларники эса 40  млрд доллар деб баҳоланмоқда.

Коронавирус сабабли дунёнинг энг бадавлат 20 кишисининг бойлиги бир ой ичида жами 293  млрд долларга камайди.

Бир ой ичида энг кўп маблағ йўқотган инсон Бернар Арно бўлди. Унинг бойлиги 13 февралдан бери 29,6  млрд долларга камайди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид