18:34 / 28.12.2019
1
5061

Bloomberg банкларда ходимларнинг қисқартирилиши рекорд даражага етганини хабар берди

Фото: Bloomberg

Бу йил 80 мингга яқин ходим қисқартирилди. Ишдан бўшатишларнинг аксарияти (82 фоиз) Европада содир бўлган. Сўнгги олти йил ичида бу кўрсаткич 425 минг кишидан ошди.

2019 йилда дунёнинг 50 дан ортиқ банки 77,8 мингта иш жойлари қисқартирилишини эълон қилди, бу сўнгги тўрт йил ичида энг юқори кўрсаткич - 2015 йилда банк соҳасида 91,5 мингдан ортиқ ходимларнинг қисқартирилиши қайд этилди. Бу ҳақда Bloomberg банклар ва касаба уюшмалар маълумотларига асосланиб ёзмоқда.

Бу йил қисқартиришларнинг 82 фоизи (63,6 минг киши) Европа банкларига, яна 10 фоизи Шимолий Америкага (7,7 минг киши) тўғри келди, Лотин Америкасида 3,5 минг ходим (4,5 фоиз) ишдан бўшатилди.

Германиянинг иккита банки, Италия, Испания ва Британиянинг биттадан банки қисқартиришлар бўйича кучли бешликка кирди. Мутлақ етакчига 18 минг иш жойи қисқартирилганини эълон қилган Deutsche Bank айланди. Ундан кейин UniCredit (8 минг), Santander (5,4 минг), Commerzbank (4,3 минг) ва HSBC (4 минг) жойлашди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top