Ироқ бош вазири вазифасини бажарувчи Одил Абдул Маҳдий АҚШ авиазарбаси оқибатида Эрон генерали Қосим Сулаймоний ва шиалар қуролли гуруҳи раҳбари ўринбосари Абу Маҳдий ал-Муҳандиснинг ҳалок бўлиши муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда Ироқ ҳукуматининг Twitter саҳифасида маълум қилинди.
Хабар қилинишича, мотам шанба кунидан бошлаб эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2 январдан 3 январга ўтар кечаси Бағдодда эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилди. У шахсан Дональд Трампнинг топшириғи билан амалга оширилган операция натижасида ҳалок бўлди.
Эрон Сулаймоний ўлими учун қасос олинишини билдирди.