10:41 / 11.01.2020
2
68641

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ва Нью-Йоркдаги бош консулхонасида ишловчи дипломатлар маоши очиқланди

Фото: jahonnews.uz

Президент “Ўзбекистон Республикасининг хориждаги айрим муассасалари ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қайд этилишича, ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини янада илгари суриш ва амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида қабул қилинди:

Қарорга кўра, 2020 йилнинг 1 февралидан Ўзбекистоннинг БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси ва Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги (АҚШ) Бош консулхонаси штатлар жадвалига меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тегишли равишда ўзгартирган ҳолда тегишлича ҳайдовчи-механик ва биринчи котиб қўшимча лавозимлари киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси янгиланган штатлар жадваллари тасдиқланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Доимий ваколатхона ва Бош консулхонанинг 2020 йилдаги таъминоти учун харажатлар сметасини штат жадвалларидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Доимий ваколатхона ва Бош консулхона харажатларини штат жадвалларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда жорий молия йилининг бюджетида хориждаги муассасаларни молиялаштириш бўйича тасдиқланган миқдорлар доирасида молиялаштиради.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top