09:42 / 16.01.2020
9
21118

Ўзбекистонда пичоқ олиб юрганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши мумкин

Жорий йилнинг 13 ва 14 январь кунлари 2 кун мобайнида Тошкент шаҳрида фуқаролардан жами 32 дона пичоқлар расмийлаштириб олинган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, Тошкент шаҳар ИИББ ташаббуси билан сўровнома ўтказилмоқда.

“Сизнинг фикрингиз биз учун аҳамиятли. Сиз нима деб ўйлайсиз пичоқ олиб юрганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш вақти келмадимикан?!” - дейилади маълумотда.

Фуқаролар ўз фикр ва мулоҳазаларини қолдириши мумкин экани айтилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top