22:22 / 17.01.2020
0
11820

Арманистон махсус хизматининг собиқ раҳбари ўқотар жароҳат билан жонсиз ҳолда топилди 

Фото: aravot-ru.am

17 январь Ереванда Арманистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари, 38 ёшли Георгий Кутоян жонсиз ҳолда топилди. 

Таъкидланишича, Кутоян Паруйр Севак кўчасидаги хонадонлардан бирида ўқотар жароҳат билан топилган. 

Кутоян Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимига 2016 йил февралда тайинланган ва 2018 йил майгача бу лавозимни эгаллаган. Бунгача у Арманистон президентининг ҳуқуқий масалалар бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 

Айни вақтда воқеа тафсилотлари ўрнатилмоқда. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top