11:14 / 18.01.2020
0
22305

Қорақалпоғистонда фуқаро поликлиника биносининг 2-қаватидан ўзини ташламоқчи бўлди. ИИВ расмий маълумот берди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

16 январь куни ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида психиатр қабулига келган, ёши тахминан 40-45ларда бўлган фуқаро поликлиника биносининг иккинчи қаватидан ўзини ташламоқчи бўлганлиги ҳақидаги видеолар тарқалди.

ИИВ ахборот хизмати хабарида айтилишича, шу куни соат тахминан 08:30ларда Амударё тумани «Қиличбой» овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро профилактика инспектори лейтенант А.Йўлдошевга телефон орқали мурожаат қилиб, ўз акаси Қ.Э.нинг руҳий касаллиги қўзғигани сабабли ўзига пичоқ урмоқчи бўлаётганини маълум қилган.

Профилактика инспектори А.Йўлдошев чақирилган манзилга етиб борганида, ҳақиқатдан ҳам фуқаро Қ.Э. ўз уйида ошхона пичоғини ўзига урмоқчилигини айтиб, бақир-чақир қилаётганига гувоҳ бўлган ва фуқарони тинчлантириб, уни қўлидаги пичоқни олиб қўйган ҳамда тегишли ҳужжатлар расмийлаштириш учун уни руҳий касалликлар шифохонасига олиб борган.

Туман марказий шифохонасининг иккинчи қаватида ушлаб турилган вақтида фуқаро Қ.Э. қочиш ниятида иккинчи қават деразасини ошиб ўтиб пастга сакрамоқчи бўлган вақтида профилактика инспекторлари А.Йўлдошев ва М.Дусенбаев уни ушлаб қолган.

Фуқаро Қ.Э. шу куннинг ўзида куни Нукус шаҳридаги руҳий-асаб касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top