16:27 / 21.01.2020
0
3661

Буюк Британия хорижда кўмир энергетикасига инвестиция киритишдан воз кечди

Фото: AFP

Буюк Британия хорижда кўмир энергетикасига ҳар қандай давлат инвестициясини киритишдан воз кечди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Борис Жонсон маълум қилди.

"Барчамиз бир ҳаводан нафас оламиз, бир осмон остида яшаймиз ва углерод ажралиши кўпайиб, сайёра иқлими исиб кетса барчамиз қийналамиз. Бугундан Британия ҳукумати хорижда энергетика кўмири қазиб олиш ёки кўмир электростанцияларига инвестиция киритмайди, ривожланаётган давлатларга бу мақсадлар учун ёрдам бермайди, кредит ажратмайди. Бошқача айтганда, британиялик солиқ тўловчиларнинг бир пенси ҳам электр ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўмир қазиб олишга сарфланмайди", деди у.

Жонсон Буюк Британия ўн йил аввал углерод чиқиндилари чиқариш бўйича Европада етакчи бўлганини, аммо ҳозирда вазият ўзгарганини таъкидлади. 

Маълумот берилишича, кўмир билан ишлайдиган электр станциялари мамлакатдаги электр энергиясига бўлган талабнинг атиги 5 фоизини таъминлайди. 2014 йилда бу рақам 30 фоизни ташкил этган.

Жонсоннинг сўзларига кўра, Буюк Британия қайта тикланувчи энергетикани ривожлантиришда давом этади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top